Обама Сурия инқирозига оид янги топшириқ берди
АҚШ президенти Барак Обама мамлакат Миллий хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказган. Унда Суриядаги вазият ҳамда ИШИД террорчилик гуруҳини заифлаштириш ва батамом йўқ қилиш масаласи муҳокама этилган. Бу ҳақда, Оқ уй матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Кенгаш йиғилишида президент ғарбий Суриядаги зўравонликлар бўйича иттифоқчилар ҳамда ҳамкорлар билан олиб борилаётган музокаралар, шунингдек, Асад тузумининг ўз халқига нисбатан қўллаётган қақшатқич кампаниясидан бохабар қилинган.
Президент Обама Россия билан икки томонлама алоқа каналлари узилганига қарамай, ушбу инқирозни ҳал этишда иштирок этаётган давлат билан кўп томонлама музокараларни давом эттириш натижасида узоқ муддат давомида зўравонликларга йўл қўймасликка эришиш топшириғини берган.
Президент шунингдек, АҚШга террористик ҳужумларнинг олдини олиш ва ИШИД ҳамда "Ал-Қоида"дан келиб чиқувчи таҳдидларга қарши кураш устувор мақсад эканини таъкидлаган.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024