Спорт | 20:39 / 15.10.2016
12636
1 дақиқада ўқилади

Осиё Чемпионати—U19. Ўзбекистон Тожикистон билан ўйинда иродали ғалабага эришди

Фото: the-afc.com

Ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида ўзининг илк ўйинини Тожикистонга қарши ўтказган Ўзбекистон термаси иродали ғалабага эришди — 2:1.

Ҳисоб 19-дақиқада тожикистонлик футболчилар томонидан очилган бўлса-да, иккинчи бўлимда Жасур Абдураимов шогирдлари 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Бироздан кейин гуруҳдаги иккинчи учрашувни ўтказиш учун Хитой ҳамда Австралия термалари майдонга чиқиб келади.

Осиё Чемпионати U19
“D” гуруҳи. 1-тур

15 октябрь, шанба

Ўзбекистон — Тожикистон 2:1
Голлар
: Кароматулло Саидов, 19 (0:1). Саиджамол Давлатжонов, 68 (1:1). Жасур Яхшибоев, 72 (2:1).

Ўзбекистон: Умид Эргашев — Ҳожиакбар Алижонов, Ислом Қобилов, Хушнуд Авилов, Азиз Ғаниев, Санжар Қодирқулов (Саиджамол Давлатжонов, 46), Жасур Яхшибоев, Шароф Муҳиддинов, Ойбек Рустамов, Бекзод Ғанижонов (Бобир Абдихолиқов, 46), Нурилло Тўхтасинов (Жамшид Юсупов, 46).

Мавзуга оид