Light | 17:01 / 15.10.2016
17234
2 дақиқада ўқилади

Сяо Вэй - 5 минг ғиштни ташишга қодир интернет юлдузи

Фото: China.org

Интернетда у "Сяо Вэй - ғишт ташувчи" номи билан машҳур. Ижтимоий тармоқларда унинг миллионлаб фанатлари бор. У - 90-йиллар авлодига мансуб Ши Шэньвэй. China.org.cn'да шу йигит ҳақда маълумот берилди.

Сяо Вэй - Дачжи шаҳри (Хубэй провинцияси) яқинидаги Лун Цзяо қишлоғидан. У қурилишда ишлайди, ғишт ташийди - ҳар куни эрталабдан кечгача 3-5 минг дона ғиштни ташишига тўғри келади. Йигит интернетга қаттиқ боғланиб қолгани боис ҳаттоки ўрта мактабдаги ўқишини ҳам ташлаб қўйган. Бўш вақтида фитнес билан шуғуллангани унинг ҳаётини ўзгартириб юборди. 

Сяо Вэй биринчи видео вэб-нашридан кейиноқ интернетда машҳур бўлиб кетди. Фолловерлари сони ошгани сари, у бунинг ортидан пул ишлай бошлади. Ҳозир у анча маҳоратли - мураккаб усуллар ва ҳаракатларнинг бемалол уддасидан чиқади. 

"Эркак киши икки сифатга эга бўлиши керак: мақсадга интилиш ва тишини тишига қўйиб чидаш", - дейди интернет юлдузи.