Light | 15:32 / 15.10.2016
30051
3 дақиқада ўқилади

Шифокорлар нима учун доим телефонга талпинишимизга изоҳ беришди

Фото: thequestion

Қаерда бўлмайлик - ишда, кўчада, ресторанда - бир манзарага кўзимиз тушади: одамлар телефонидан кўз узолмай қолган. Шифокорлар нима учун доим мобил қурилмаларимизга қўл чўзишимиз ва бу билан қандай курашиш мумкинлигига изоҳ беришди. 

Бугунги кунда аксарият кишилар ижтимоий тармоқлар ёки электрон почтани текширмоқчи бўлиб, телефонга термулиш каби муаммога тўқнаш келмоқда. Бунинг боиси оддий. 

Ҳамма гап дофаминда! Хўш, дофамин нима? Бу - роҳатланиш ва завқланиш учун жавобгар нейромедиатор. Биз учун ёқимли бирор нима рўй берган пайтда миямизда дофамин ишлаб чиқарилади. Масалан, қизиқарли видео ёки тасвирларни кўрганимизда, бизга йўлланган янги хабарларни ўқиганимизда ўйлаймиз: бизни унутишмаган, биз ҳақимизда ўйлашяпти. Буларнинг барчаси инсонда завқланиш ҳиссини уйғотади ва натижада организм дофамин ишлаб чиқаради. Бу жараён нафақат руҳий, балки жисмоний ҳисобланади. 

Мазкур жараён айниқса болалар миясида тез содир бўлади, шу боис уларни телефон ё планшетни қўлдан қўйишга мажбурлаш қийин кечади. Бу муаммо ҳақида ҳаттоки Screenagers ("Скринэйжерлар") номли ҳужжатли фильми яратилган. 

Бу одатдан қандай қутулиш мумкин?

Биринчи қадам - ўз олдингизга эришиш осон бўлган мақсадни қўйиш. 

Масалан, дўстларингиз билан кафеда ўтирмоқчи бўлсангиз, барча телефонларни стол марказига қўйинг-да, уларга тегманг. Дўстларингиз билан келишиб олинг: ким сабрсизлик қилиб телефонини қўлига олса, ўша инсон зиёфат учун пул тўлайди. Ё бўлмаса, яна бир вариант - дўстларингиз билан келишиб, 10-15 дақиқа ажратинг ва шу вақт ичида кимнинг телефон билан боғлиқ ишлари бўлса, битириб олсин, кейин яна телефонларни олиб қўйинг. 

Телефонга тобеълик муаммоси ёш жуфтликлар орасида жуда кенг тарқалган. Бугунги кунда ёш оилада эр-хотин бир-бири билан мулоқот қилиш ўрнига мобил қурилмаларига термулиб вақт ўтказишади. 

Турмуш ўртоғингиз билан келишиб олинг: ҳар куни бир-бирингиз шунчаки суҳбатлашиш учун телефонингизни кўзингиз тушмайдиган жойга олиб қўйинг. Бунинг учун муайян вақт ажратинг, масалан уйқу олдидан, ана шунда муносабатларингизнинг ижобий томонга ўзгаришини сезишингиз мумкин. 

Мавзуга оид