Жамият | 13:07 / 18.10.2016
15187
2 дақиқада ўқилади

Олимлар қандай қилиб мия қаришининг олдини олиш мумкинлигини аниқлашди

Фото: Globallookpress.com

Квинсленд университети мутахассислари (QBI) янги ультратовуш билан даволаш усулини синовдан ўтказишди. Улар сичқонлар миясидаги қариш жараёнини секинлаштиришнинг уддасидан чиқишди. Мазкур тажрибага бағишланган мақола QBI сайтида чоп этилди. 

Тадқиқот давомида олимлар 6 ҳафта мобайнида мунтазам равишда сичқонларга ультратовуш билан таъсир кўрсатиш муолажаларини амалга оширишди. Шундан кейин улар даволаш натижаларини ўрганиб чиқишди. Қариш жараёни миянинг ҳиссиётлар шаклланиши ва хотирани бошқариш учун масъул бўлган қисми - гиппокамп ҳужайралари тузилишини ўзгартиради. 

Маълум бўлишича, ультратовуш сичқонлар миясининг қариш жараёнини секинлаштирган. Гиппокамп тузилиши ҳатто даволашдан 3 ой ўтиб ҳам ўзгаришсиз қолган. Тадқиқот муаллифи Роберт Хэтч муолажаларнинг организмга ҳеч қандай зиён етказмаганини таъкидлади. 

Тажриба сичқонларда ўтказилди, шу боис ультратовушнинг инсон миясига таъсири ҳам худди шундай бўлишига кафолат йўқ. Эндиликда олимлар муолажа таъсирини "кекса" жониворларда синаб кўришмоқчи, эҳтимол, шундан кейингина янги технология таъсири инсонларда синаб кўрилар. 
 

Мавзуга оид