Жамият | 21:03 / 19.10.2016
6488
1 дақиқада ўқилади

17 минг нафардан зиёд муҳожир немис ҳукуматини судга берди

Фото: Ralf Hirschberger / DPA / Globallookpress.com

Бошпана излаётган 17 минг нафардан зиёд муҳожир немис ҳукуматини судга берди. Бу ҳақда Süddeutsche Zeitung хабар қилган.

Ушбу масала Женева конвенциясига мувофиқ 90 фоиз ҳолатда даъвогарлар фойдасига ҳал бўлиши мумкин.

Бундай кўп миқдорда даъвонинг киритилишига Германиянинг муҳожирларга қочқин мақомини тўлақонли бермагани сабаб бўлган. Бунинг ўрнига улар Германия муҳожирлар ва қочқинлар масаласи бўйича федерал ташкилотдан чекланган моддий манфаат кўришади.

Нашрнинг маълум қилишича, 15 мингдан ортиқ даъво суриялик муҳожирлар томонидан киритилган.

Маълумот учун, 2015 йилда Германияга Шимолий Африка ва Яқин Шарқдан 1,1 миллион нафардан зиёд муҳожир кириб келган.

Мавзуга оид