«Атлетико» «Ростов»га қарши сафар ўйини учун олинган чипталарнинг барчасини қайтариб юборди
«Атлетико» клуби Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида «Ростов» клубига қарши кечадиган ўйин учун ажратилган чипталардан бирортасини сота олмади.
«Атлетико» клуби олдиндан буюртма бериб, «Олимп-2» стадионида «Ростов» клубига қарши кечадиган ўйин учун чипталарни олиб қўйган эди. Аммо уларга харидор топилмади ва чипталар «Ростов» клубига қайтарилди.
«Мадридлик мухлислар барибир Ростов шаҳрига келишади, аммо шу ернинг ўзида чиптани харид қилиб, рақиб жамоа мухлислари учун ажратилган секторда эмас, балки россиялик мухлислар билан аралаш ҳолда ўтиришади», дея хабар берилган клуб сайтида.
Ростов-Дондаги бу учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади. D гуруҳида айни вақтда мадридликлар 2 турда 2та ғалаба қайд қилган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. Ростовликлар эса фақат 1 очкога эга ва жамоа охирги ўринда.
Манба: Tribuna.uz
Мавзуга оид
23:05 / 26.08.2024
Австралия авиакомпанияси хатолик туфайли 300 дан ортиқ чиптани арзон нархда сотиб юборди
11:49 / 23.08.2024
Ростов вилоятида нефт базалари оммавий равишда сотилмоқда
10:30 / 03.08.2024
Ростов вилоятига ўнлаб дронлар ҳужум қилди
12:51 / 18.07.2024