Ўзбекистон | 20:22 / 19.10.2016
103484
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада ҳарбий вертолёт қулаб тушиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

Фото: AFP/Архив сурат

2016 йилнинг 18 октябрь куни Фарғона вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг режа асосида парвоз қилган Ми-171 вертолёти ҳалокатга учради. Ҳалокат оқибатида 3 экипаж аъзоси ва вертолётда бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 6 ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Ўзбекистон" телеканали орқали маълум қилинган.

Вазирлик матбуот хизматининг маълумот беришича, авиаҳалокат сабабларини текшириш бўйича махсус комиссия ташкил этилган. 

"Ўзбекистон раҳбарияти ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради", дейилган хабарда.

Мавзуга оид