Ҳиндистонда одам овловчи йўлбарс отиб ташланди
Ҳиндистон ҳукуматини одамларни овлаб ейдиган йўлбарснинг ўлдирилгани ҳақида маълум қилди. Уни топишга қаратилган кенг кўламли операция олти ҳафтага чўзилган.
Тахминларга кўра, Уттаракханд штатида йўлбарснинг ҳужум қилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган ва беш киши яраланган.
Йиртқич далаларда тез-тез пайдо бўлар, шу сабаб ҳам штатдаги қишлоқ хўжаликларида ваҳима бошланди: фермерлар ўз ҳосилларини йиғишдан қўрқиб қолишганди.
Маҳаллий амалдорнинг маълум қилишича, йиртқични ушлашга бўлган бир неча муваффақиятсиз уринишдан сўнг, ҳукумат уни ўлдиришга қарор қилган. Унинг сўзларига кўра, йўлбарс жуда ваҳшийлашиб кетган эди.
Жониворни тутишда вертолёт ва дрон ёрдамидан фойдаланилган.
Мавзуга оид
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024
Кашмир Ҳиндистонни махсус автономия мақомини тиклашга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
11:56 / 06.11.2024
Инсон матонати: 22 йил давомида тоғни йўниб йўл очган одам
17:51 / 05.11.2024