Light | 23:09 / 23.10.2016
60830
3 дақиқада ўқилади

10 дангаса мамлакат: энг кўп дам олувчи давлатлар

Иқлим, сиёсий тартиб ва ҳар қандай сабабларга қарамай, ишдан дам олишни бутун дунё аҳли яхши кўради. Давлат миқёсидаги дам олиш кунлари — миллатидан қатъи назар инсонларни бирлаштирувчи ноёб омиллардан ҳисобланади. Тrendymen.ru қайси мамлакат аҳолиси бошқаларига нисбатан кўп дам олиши ҳақида маълумот берди. 

Россия

Давлат байрамлари: 13 байрам куни
Россияда бир йилда 13 марта давлат миқёсидаги байрамлар нишонланади ва табиийки, бу кунлар расман дам олиш куни ҳисобланади. Бунга яна 28 кунлик меҳнат таътили ва ҳафтанинг барча дам олиш кунларини қўшинг - шунда россияликларнинг бир йилда 2 ойдан кўпроқ вақт дам олишига ишонч ҳосил қиласиз. 

Австрия

Давлат байрамлари: 13 байрам куни
Австрияликлар ўзларига дам олишни энг кўп раво кўрувчи миллатлардан бири ҳисобланади - мамлакатда ҳар йили 25та расмий давлат байрамлари нишонланади, улардан 13таси дам олиш куни, деб эълон қилинган. 

Мальта

Давлат байрамлари: 14 байрам куни
Британия ҳамдўстлиги таркибига кирувчи орол-давлат шунчалик бой тарихга эгаки, бу ерда бутун мамлакат аҳолиси ишга чиқмайдиган 14та расмий байрам мавжуд. 

Польша

Давлат байрамлари: 11 байрам куни
Польшаликлар аксарият славян мамлакатлари каби бир йилда 11 кун дам олишади. 

Боливия

Давлат байрамлари: 12 байрам куни
Иссиқ иқлим ва менталитет Боливияни дангасалар кўнглидаги масканга айлантиради- бу ерда давлат даражасида расман тасдиқланган 12 дам олиш куни мавжуд. 

Греция

Давлат байрамлари: 12 байрам куни
Грецияда 12та давлат байрами нишонланади ва бу кунларда халқ дам олади. Уларнинг ярми диний православ саналарига тўғри келади. 

Буюк Британия

Давлат байрамлари: 8 байрам куни
Инглизлар Европанинг энг меҳнаткаш мамлакати ҳисобланади - бу ерда атиги 8та расмий дам олиш куни бор. Шунда ҳам бу уларни дам олиш куни тарзида ўтказиш ё ўтказмаслик иш берувчига боғлиқ. 

Франция

Давлат байрамлари: 11 байрам куни
Французлар расмий дам олиш кунлари учун кўча баррикадаларида курашишган. Эндиликда улар энг йирик давлат байрамларига нисбатан жорий қилинган 11 дам олиш кунига эгалар. 

Швеция

Давлат байрамлари: 11 байрам куни
Шведлар - ишлашни яхши кўрувчи ва дам олишни ҳам билувчи халқ. Мамлакатда 11та давлат байрами нишонланади, бироқ ўта меҳнаткаш кишилар икки баробар  тўлов эвазига бундай саналарда ҳам ишлайверишади.  

Испания

Давлат байрамлари: 14 байрам куни
Испанияликлар давлат миқёсида тасдиқланган дам олиш кунлари сони бўйича бутун Европани ортда қолдиришади. Бир йилда 14 кун байрам, ҳар ҳафтанинг икки дам олиш куни (шанба, якшанба) ҳамда кундалик сиеста (пешинги уйқу) испанларнинг дам олишни қойиллатувчи халқ эканликларидан далолат беради. 

Суратлар: trendymen.ru

Мавзуга оид