Фан-техника | 10:01 / 25.10.2016
4139
1 дақиқада ўқилади

Bloomberg: Twitter 300 нафар ходимини ишдан ҳайдамоқчи

Фото: Bloomberg

Twitter компанияси ходимларининг 8 фоизини ишдан бўшатиш билан кенг қамровли қисқартиришларни амалга оширмоқчи. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ўз манбаларига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

Унга кўра, Twitter ходимларининг 8 фоизи ёки 300 нафарини вазифасидан озод этмоқчи. Манбанинг сўзларига кўра, компанияда бу қадар кенг қамровли қисқартириш ўтган йили компания раҳбарлигини унинг асосчиси Жек Дорси олганидан сўнг ўтказилган эди.

Хабар қилинишича, ушбу масала муҳокама қилинаётгани боис, ишдан бўшатилувчи ходимлар сони ўзгариши ҳам мумкин. Расмий маълумот эса, Twitter жорий йил учинчи чорагига оид молиявий ҳисоботи арафасида эълон қилиниши кутилмоқда. 

Аввалроқ, Twitter Хитойдаги клони Weibo ижтимоий тармоғидан арзонлашгани айтилганди.
 

Мавзуга оид