Уругвайнинг собиқ президенти 89 ёш арафасида вафот этди
Уругвайнинг собиқ президенти Хорхе Батлье 89 ёшга тўлишига бир кун қолганида оламдан ўтди. Бу ҳақда собиқ давлат раҳбари ётқизилган "Санто американо" шифохонаси вакиллари маълум қилишган.
"Афсуслар бўлсинки, тиббиёт ходимлари кўрган чора-тадбирлар етарли бўлмади ва клиник картинада ўзгаришлар юз бермади. Бир неча кун олдин шифохонага келтирилган доктор Батлье ўзига келмасдан вафот этди", деган манба.
Маълум қилинишича, марҳум 13 октябрь куни йиқилиб жиддий жароҳат олиши оқибатида шифохонага олиб келинганди.
Хорхе Батлье ўнгмарказчилар партияси бўлмиш "Колорадо" намоёндаси сифатида 2000-2005 йилларда мамлакатни бошқарганди. 2002 йилда унинг ташаббуси билан Уругвай ва Куба муносабатлари узилган. Бундан ташқари, унинг бошқаруви Жанубий Америкада тарихидаги энг жиддий иқтисодий инқироз даврига тўғри келганди.
Мавзуга оид
14:32 / 14.09.2024
Уругвайнинг янги элчиси ТИВда аккредитациядан ўтди
12:37 / 07.07.2024
Бразилия Копа Американи тарк этди
15:47 / 29.11.2022
Сербия ва Уругвай гуруҳда қоладими? Плей-оффга чиқиш учун кимга қандай натижа керак?
15:21 / 29.01.2022