Миллиардер Жон Рокфеллернинг ҳаётий сабоқлари
Жон Рокфеллер 25 ёшида мамлакатдаги энг йирик нефтни қайта ишловчи заводлардан бирини назорат қилган, 38 ёшида АҚШдаги нефтни қайта ишлаш саноатининг 90 фоизига бошчилик қилган. 58 ёшида нафақага чиқаётганида у дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бири бўлган. Бугунги кунда Рокфеллернинг иш усуллари бизнес-коллежларда ўрганилади, унинг номи эса кўпинча кучли баҳс-мунозараларга бой бўлади. Рокфеллер танқидчилар учун рақобатни адолатсиз бостириб, монополияни яратган шафқатсиз ва зиқна капиталист ҳисобланган. Бошқалар учун эса у — нефть нархи ҳаттоки 80 фоизга тушиб кетган пайтда ҳам пул кўпайтира олган бизнес-даҳо. “Trendymen” нашри тарихдаги энг буюк хайрияпарварлардан бири қандай тамойилларга амал қилганлиги ҳақида маълум қилди.
Ўз-ўзингизга золим бўлинг
Рокфеллернинг энг ҳайратга солувчи хислати, шубҳасиз, ўз-ўзини назорат қила билишида бўлган. У иродасини тинимсиз чархлаган, ўзини ҳис-туйғулари ва истакларини бошқаришга ўргатган, қатъий жадвал асосида ишлаган ҳамда шу йўл билан мақсад сари олға ҳаракат қилган. У ўз олдига катта мақсадлар қўйган, сўнг уларни амалга ошириш учун максимал даражадаги тартиб-қоидага риоя қилган.
Ишончли ва масъулиятли бўлинг
Оддий сотувчининг ўғли Жон Рокфеллер болалигидан ўзини ишончли ва масъулиятли бўлишга ўргатган. У илк иш жойини олти йил давомида Нью-Йорк идораларидан излаган. Ниҳоят, иш топилганида Рокфеллер пальтосини ечибоқ ишга киришиб кетган. Охир-оқибат, у бу кунни ҳаётидаги энг муҳим кунлардан бири сифатида ёдга олган.
Ўзини назорат қилиш бошқаларни ҳам назорат қилишни билдиради
Рокфеллер ўз кайфияти ва яширин ўй-хаёлларини билдирмаган ҳолатда узоқ вақт давомида суҳбатни қўллаш санъатини яхши эгаллаган. Ўз корпорациясида у баландпарвоз сўзларга эмас, Сфинкснинг хотиржам нуфузига таянувчи кучни гавдалантирган.
Куч сокинликда
Рокфеллернинг ҳамкасблари хотираларига кўра, у ҳеч қачон овозини баландлатмаган, жанжаллашмаган ва ўйламай иш қилмаган. Ҳаттоки уни хафа қилишганда ҳам у ўзини хотиржам тутган. У қанчалик ўзини сокин тутса, унинг мавжудлиги шунчалик кўп сезиларди. Йиғилишларда у буткул ўй-хаёлларга чўмиб кетарди ва фақат изоҳ бериш учунгина чалғирди.
Ҳеч қачон нолиманг ва ўзингизни оқламанг
Рокфеллернинг ҳамкасблари ва рақиблари унинг ҳар қандай вазиятда мукаммал ҳиссиз юз ифодасини сақлай олишини ёдга олишади. Ҳаттоки унинг аксарият вақтини иш эгаллаган, матбуот эса шахсий ҳаёти тафсилотларини билишга қизиққанда ҳам миллиардер ўзини бирдек хотиржам тута оларди. Худди шунингдек, Рокфеллер то ўлимига қадар ўз саломатлигидан шикоят қилмаган.
Мағрурлик қулаш сари етаклайди
Рокфеллер бутун ҳаёти давомида шахсий “эго”си устида қатъият билан ишлаган ва ўзида ҳар қандай вазиятга кўникиш хислатини тарбиялаган. Ўз фаолиятининг бошидаёқ у ҳокимият ва бойлик мағрурликка олиб келиши мумкинлигини тушуниб етган ва ўзини шахсий эгосидан келиб чиқиб ҳаракат қилмасликка ўргатган. Фақат ўз устида тинимсиз ишлашгина Рокфеллерга ҳаётий муаммолар гирдобида ўзлигини сақлаб қолишга ёрдам берган.
Энг асосийси пул эмас
Рокфеллер бойлик учун бойиб кетишнинг иложи йўқлиги ҳақида кўп гапирган – бунинг учун катта мақсадларни кўзлаш керак. Ишга бўлган қизиқиш ва ундан завқ олиш салоҳиятли миллиардернинг энг муҳим сифатларидан биридир, Жон Рокфеллер бунга яққол мисол бўла олади.
Деталларга эътиборли бўлинг
Таржимаи ҳол ёзувчилари Рокфеллернинг деталлар ва икир-чикирларга қизиққани, ҳеч бир нарса унинг нигоҳидан четда қолмаслиги ҳақида ёзишган. Миллиардер доим тартибли кийинган, соқоллари олинган, пойабзаллари эса ҳар қандай об-ҳавода ҳам ярқираб турган. У қарзлари ва шартнома тўловларини ўз вақтида тўлаган, бир вақтнинг ўзида 5-6 лойиҳани юритган, ишлар қандай кетаётгани ҳақида кундалик тутишни одат қилган.
Тежамкор бўлинг
Рокфеллер ўз муваффақиятига энг кучли таъсир кўрсатган омилларга назар ташлар экан, унинг учун энг муҳим омил барча харажатлар ва омонатларини назорат қилишга алоҳида урғу берган. Жон кичик чўнтак блокнотида молиявий харажатлари ҳисоб-китобини қатъий ёзиб борган, кексайган чоғида эса барча ортиқча пулларни махсус сейфга жойлаган. У бойлиги ошгани сари бухгалтерлик дафтарлари катталашиб борар, молиявий харажатларни ёзиб бориш учун эса шахсий ҳисобчиларни ишга олишга тўғри келарди.
Мавзуга оид
11:07 / 13.05.2023
“Ўз қизимнинг қотилига айланишим мумкин эди” – пушаймон ота ҳикояси
09:13 / 14.04.2023
«Бировнинг ҳақи буюрмас экан»: кичик ҳодисадан катта сабоқ олган инсон ҳақида ҳаётий ҳикоя
20:37 / 16.02.2020
Рэй тамойиллари: қандай қилиб бир хатони бошқа такрорламаслик мумкин?
19:41 / 22.05.2019