Tesla Motors ишлаб чиқариш суратларини оширмоқда
Tesla Motors компаниясида аста-секинлик билан ишлар юришмоқда. Бу ҳақида Engadget нашри хабар берди. Ўтган ҳафтада компания вакиллари ҳозир ишлаб чиқарилаётган барча автомобиллар келажакда ҳам яратилиши, улар мустақил ҳаракатлана олиши ва автоном бўлиши ҳақида эълон қилишган.
Tesla Model S автомобили ҳаммага манзур, у ўтган йилга нисбатан 59 фоизга кўпроқ сотилмоқда. Шу билан бирга Tesla Motors жорий йилнинг учинчи чорагида деярли 22 миллион АҚШ доллари миқдоридаги даромадни қайд этган. Ҳа, у қадар кўп эмас, лекин шунга қарамай, компания ўсишни бошлади, бу эса таҳсинга лойиқ.
Ишлаб чиқариш ҳажми ҳам сезиларли равишда ўсган. Ўтган йил билан таққослаганда, Model S ва X буюртмалари 92 фоизга, жорий йилнинг иккинчи чорагига нисбатан эса – 37 фоизга кўпайган.
Ана шундай умидли янгиликлар фонида Tesla 2017 йилнинг охирида янги — Model 3 ишлаб чиқаришни бошлашини тасдиқлади. Ҳозирги вақтда бунинг учун барча зарур ускуналар харид қилинган бўлиб, Tesla ишлаб чиқариш линияларини йўлга қўйишга тайёрланмоқда.
Tesla Motors’нинг SolarCity билан ҳамкорликдаги лойиҳалари ҳам амалда, барчаси режадагидек кетмоқда. Эртага, 28 октябрда Tesla автомобиллар томида ўрнатиладиган янги қуёш панелларини кўрсатади - компания раҳбари Илон Маск бу жуда қизиқ бўлишига ваъда бермоқда.
Мавзуга оид
09:50 / 23.10.2024
Тадбиркорлардан ҳисобот талаб қилиб олишда давлат органлари масъулияти оширилади
18:19 / 21.09.2024
Тадбиркордан ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботни талаб қилиш жаримага сабаб бўлади
23:02 / 26.08.2024
АҚШ полицияси жиноятларга оид ҳисоботларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланишни бошлади
10:30 / 16.08.2024