Жамият | 16:21 / 28.10.2016
5780
1 дақиқада ўқилади
Америкалик талаба университетга бориш учун 5 минг километр йўлни босиб ўтди
Америкалик талаба университетга етиб олиш учун машинада 5 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтди. Тимоти Ворхофф ўз саёҳатини видеога олиб, ундан ролик ишлади. Бу ҳақида Daily Mail нашри хабар берди.
Манбага кўра, Тимоти Шимолий Каролинадаги Шарлотт шаҳридан Лос-Анжелесдаги Жанубий Калифорния Университетига ўз машинасида борган. Бу вақт ичида у 11 штат ҳудудини кечиб ўтган ва бешта миллий паркда бўлган. Ворхофф тунда автомобилда ухлаган.
Йигит бу йил университетга кирганини маълум қилган. Тимотининг сўзларига кўра, ўз ҳаётидаги "янги ажойиб палла"ни у ана шундай ажойиб тарзда бошлашга қарор қилган.
Мавзуга оид
16:40 / 28.08.2024
Хитойда 47 ёшли ота 18 ёшли ўғли билан бирга университетга ўқишга кирди
07:05 / 17.08.2024
Ўзбекистонда илк бор немис тили университети ташкил этилиши мумкин
12:11 / 08.08.2024
Фарғонада 6,6 минг долларга 3 кишини ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган ўқитувчи қўлга олинди
08:11 / 27.07.2024