Хитойлик бойларнинг 60 фоиздан кўпроғи мамлакатни тарк этишни режалаштирмоқда
ХХРдаги бадавлат кишиларнинг 60 фоиздан кўпроғи хориждаги кўчмас мулкларга инвестиция қилишни ҳамда яқин уч йил ичида мамлакатни тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида The South China Morning Post хабар берди.
Hurun Report журнали ва Американинг Visas Consulting Group томонидан ўтказилган сўровномага кўра, хитойлик бойлар орасидаги энг машҳур шаҳарлар — АҚШда жойлашган Лос-Анжелес, Сан-Франциско ва Сиэтл. Тахминий эмиграциянинг сабаблари сифатида юань девальвацияси ислоҳоти (2015 йилдан юаннинг долларга нисбатан 10 фоизга арзонлашгани) ва ички бозорнинг инқироз эҳтимоли кўрсатилмоқда.
Аксарият бойлар фарзандларига америкача таълимини беришга ҳаракат қилишади, АҚШдаги яшаш шароитининг яхшилиги таъкидлашади ва ўз пулларини хавфсизлантиришга уринишади. Жами ўртача молиявий аҳволи 27 миллион юанни (тахминан 4 миллион доллар) ташкил қилган 240 нафар киши сўровдан ўтди.
ХХРда молиявий аҳволи 10 миллион юандан ортиқ (1,47 миллион доллар) тахминан 1,34 миллион киши яшайди. Шу тариқа, тахминларга кўра, бадавлат эмигрантлар сони 800 минг кишидан ортиши мумкин.
Мавзуга оид
18:31
“100 млн долларлик газнинг ҳавога учиши тўхтайди” — АҚШ компанияси Ўзбекистонда газ тармоқларини таъмирламоқда
22:34 / 26.09.2024
АҚШ ва Европа Путиннинг янги ядровий таҳдидларига жавоб қайтарди
07:30 / 26.09.2024
АҚШнинг Украинага янги ёрдам пакети миқдори очиқланди
22:34 / 25.09.2024