Жамият | 16:37 / 28.10.2016
8132
1 дақиқада ўқилади

Йўқолиб қолган олмаоталик йигит 12 кун давомида компьютер клубида тунагани маълум бўлди

Фото: pavon.kz

28 октябрь кечаси Олмаота полицияси 16 октябрь куни бедарак кетган 22 яшар Ханапий Косилбековни топди. У шаҳардаги компьютер клубларидан бирида бўлган.

Косилбеков уйдан чиқиб кетар экан, Canon русумли қиммат фотоаппаратни ўзи билан олиб кетганди. Йигитнинг онаси ОАВ орқали йўқолган фотоаппарат учун ўғлини койимасликка сўз берганди.

Йигит топилгач, онаси журналистларга ўғли фотоаппаратни ломбардга топширганини маълум қилди.

Фото: Newtimes.kz

“Мана шу пуллар эвазига у кун ўтказган. Қанчага етса, шунча маишат қилган, сўнгра пулсиз қийналган. Бегоналарнинг кийимларини кийган. Совуқда қолган. Ўртоқлари унга имкон қадар пул йиғиб беришган”, деди йигитнинг онаси Гулбону Косилбекова.

Онанинг айтишича, ўғли компьютер ўйинларига муккасидан кетган ва ўйинмания билан шуғулланувчи психолог топиб беришларини илтимос қилган.

Мавзуга оид