Спорт | 16:25 / 28.10.2016
12075
1 дақиқада ўқилади

Роналдо: «Компостела»га урган машҳур голим «Реал» эмас, «Барселона» сафида урилганидан афсусланаман

Фото: ‏@sportsru

«Барселона» ва «Реал» клубларининг собиқ футболчиси Роналдо 1996 йилда «Компостела»га урган голини эслади. Ўшанда у каталонияликлар жамоаси сафида бўлганди.

«Бундай голларни уриш учун катта маҳорат талаб қилинади. Бу голнинг урилиши учун бир зумда қарор қабул қилиш керак бўлганди.

Жуда чиройли гол эди. Бироқ, ростини айтишим керак, бу голимни «Реал» либосида урганимда янада яхшироқ бўларди» - деди Movistar хабарида.

Маълумот учун, Роналдо «Барселона» сафида 1996-1997 йиллар мавсумида тўп сурган, «Реал»га 2002 йили ўтган ва 2007 йилгача ўйнаган.

Мавзуга оид