Жаҳон | 08:16 / 29.10.2016
7549
1 дақиқада ўқилади

Обама рафиқаси ҳеч қачон президент бўла олмаслигини маълум қилди

АҚШ президенти Барак Обама унинг рафиқаси Мишель Обама ҳеч қачон мамлакат президенти лавозимига ўз номзодини қўймаслигини айтди. Бу ҳақда Time нашри хабар бермоқда

"У ҳеч қачон номзодини қўймайди. У ёрқин ва истеъдодли инсон ва мен ундан бундан ортиқ фахрлана олмайман, бироқ Мишелга номзод бўлиш учун сабр ва интилиш етмайди", деб айтди Обама.

Обаманинг айтишича, у президентлик ваколатлари тугагандан кейин рафиқаси билан жамоатчилик фаолияти билан шуғулланишни давом эттиради.

"Биз кўп ишлашда давом этамиз, фақат буни шунчаки бошқача қиламиз", деб қўшимча қилди Обама.

Аввалроқ Обама ўз лавозимидан кетгач, ўзининг кейинги фаолиятини технологиялар билан боғлаши, мисол учун Силикон водийсида ўзига иш топиши мумкинлиги маълум қилинганди. 

 

Мавзуга оид