Спорт | 23:29 / 30.10.2016
8964
1 дақиқада ўқилади
"Челси" кетма-кет 4-ғалабасини қўлга киритди
Антонио Конте бошчилигидаги "Челси" Англия Премьер-лигасидаги ғалабали сериясини давом эттирмоқда. "Челси" чемпионатнинг 10-турида 5 ўйиндан бери мағлубият нималигини билмаётган "Саутҳемптон"ни меҳмонда мағлуб этди.
Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ Эден Азар "Челси"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди (1:0). Танаффусдан сўнг Азарнинг узатмасидан кейин Диего Коста ҳисобни янада катталаштирди (2:0).
Лондонликлар 10 турдан кейин мусобақа жадвалида 4-ўринни (22 очко), "Саутҳемптон" эса 9-ўринни (13 очко) эгалламоқда.
Англия Премьер-лигаси. 10-тур
Саутҳемптон – Челси – 0:2
Голлар: Азар, 6 (0:1); Коста, 55 (0:2).
Мавзуга оид
12:56 / 22.09.2024
«Реал»да яна бир жароҳат, «МЮ»да омадсизлик. Кун ўйинлари
10:26 / 02.09.2024
Мбаппе «Реал»да илк голларини урди, «Ливерпул» «МЮ»ни яксон этди
13:53 / 29.08.2024
Палмердан Мейнугача: АПЛ клубларининг «жавоҳирлар»и
12:25 / 19.08.2024