Жамият | 14:30 / 31.10.2016
20594
1 дақиқада ўқилади

450 нафар эвараси бор 130 яшар аёл узоқ умр кўриш сирини очди

Фото: islam.ru

Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида истиқомат қилувчи Шахи Тайюрак момонинг ҳозирда 450 нафар эвараси бор. Унинг 7 нафар фарзанди бўлиб, катта ўғли 96 ёшда. Онахоннинг аниқ ёши маълум эмас. Катта ўғлининг айтишича, онаси тахминан 130 ёшларда. Бу ҳақда Muxlis.uz ёзмоқда.

Бироқ унинг ҳужжатига нотўғри ёзилган. Яъни ҳижрий йил ҳисобидан Григорян тақвимига ўтишда чалкашлик бўлган ва унинг ҳужжатига 1919 йил 1 июль санасида туғилгани қайд этилган. Қизиғи шундаки, бу пайтда аёлнинг 5 нафар фарзанди бўлган. Кейинги туғилган қизининг паспортига 06.01.1926 санаси ёзилган. 

Ҳозирда аёл ўзини жуда тетик ҳис қилмоқда, хотираси ҳам жойида. Узоқ умр кўриш сирларидан бири сифатида у эрталаб яхши нонушта қилишни айтган.

Мавзуга оид