Ўзбекистон | 10:36 / 01.11.2016
50949
1 дақиқада ўқилади

Яна бир амалдор фуқаро мурожаатига эътиборсизлиги учун бош вазирдан ҳайфсан олди

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Асилбек Худаяровга ҳайфсан эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг Facebook’даги саҳифасида хабар қилинди.

«Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосарига (Худаяров) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Виртуал қабулхонасига Урганч ва Қўнғирот туманларида яшовчи 1-гуруҳ ногиронлари Ю. Жуманиёзова ва Д. Махмуровалардан келиб тушган мурожаатларни ҳал этишда сансалорликка йўл қўйганлиги учун ҳайфсан эълон қилинди», — дейилади хабарда.

Бундан олдинроқ Шавкат Мирзиёев Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорига ҳайфсан эълон қилишга кўрсатма бергани хабар қилинганди.

Шунингдек, Поп ҳокими Бош вазир виртуал қабулхонасига келган мурожаатларни ҳал этишда сохталикка йўл қўйгани учун ҳайфсан олган.

Мавзуга оид