Жамият | 10:41 / 02.11.2016
5994
1 дақиқада ўқилади

Таиланддаги ЙТҲ натижасида 12 киши ва 63 транспорт воситасига зиён етди

Фото: Twitter/Thailand news

Таиланднинг марказий қисмидаги Патхумтхани провинциясида йўловчи автобус иштирокидаги ЙТҲ натижасида 12 киши жароҳатланди. Бу ҳақида 2 ноябрь, чоршанба куни маҳаллий полиция хабарига асосланиб, ТАСС нашри маълум қилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, йўловчисиз, катта тезликда кетаётган автобус ҳайдовчиси бошқарув назоратини йўқотиб қўйган. Бунинг натижасида автобус дастлаб йўл ёқасида турган 18 автомобилни уриб кетган, кейин эса мотоцикллар сотилувчи дўкондаги 43 транспорт воситасига зиён етказаган. ЙТҲ натижасида жабрланган 12 кишидан 7 нафарини шифохонага ётқизишга тўғри келган.

Полициянинг хабар беришича, дастлабки маълумотларга кўра, автобуснинг тормози ишламай қолган ва бу ЙТҲга сабаб бўлган. ЙТҲ юзасидан тергов иши олиб борилмоқда. 

Фото: Twitter/Thailand news
Фото: Twitter/Thailand news

Мавзуга оид