Тошкентда ўтган саноат ярмаркасида тузилган шартномалар ўтган йилга қараганда 1,16 марта ошди
Тошкентда X Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси якунланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бу ерда ўзаро манфаатли битимлар тузиш имконияти мавжудлиги боис ўтган йилги форумда саноат кооперацияси асосида маҳсулот харид қилиш бўйича 11,8 триллион сўмлик, экспорт бўйича 8,3 миллиард долларлик шартномалар тузилган эди. Жорий йилда маҳсулот сотиб олиш бўйича шартномалар қиймати ўтган йилги кўрсаткичдан қарийб 1,16 марта ошди. Бу Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга халқаро миқёсда талаб ортиб бораётганидан далолатдир.
Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси икки босқичда ўтказилди. Жорий йилнинг март-июнь ойларида ҳудудларда ташкил этилган ўн учта ана шундай тадбирда 5 мингдан ортиқ саноат корхонаси қатнашди. Улар ўртасида маҳсулот етказиб бериш ҳамда саноат кооперацияси борасида миқдори бир триллион сўмликдан кўпроқ шартномалар имзоланди. Тоғ-кон ускуналари, боғдорчиликка мўлжалланган мини-тракторлар, электр генераторлари, тиббиёт жиҳозлари, юқори сифатли мой ва керамика маҳсулотлари ва бошқа таклифлар қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Иккинчи босқичда мамлакатимизнинг қарийб уч мингдан ортиқ корхона, компания ва ташкилотлари томонидан машинасозлик, автомобилсозлик, электр техникаси, қурилиш, металлургия, кимё, нефть-газ, озиқ-овқат, енгил саноат, фармацевтика ва бошқа тармоқларнинг 22 мингдан зиёд номдаги тайёр маҳсулотлари, бутловчи буюмлар ва материаллари тақдим этилди. Уларнинг мингдан зиёди янги ўзлаштирилган.
Форумда Буюк Британия, Германия, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон каби давлатлардаги фирма ва компанияларнинг 1 минг 300 дан ортиқ вакили юртимиз саноати салоҳияти билан танишиб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харид қилиш бўйича шартномалар тузди. Айни пайтда улар мамлакатимизда қўшма корхона очиш истиқболларини баҳолаш имкониятига ҳам эга бўлди.
Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси якунида корхона, компания ва ташкилотларнинг тақдимотлари турли номинациялар бўйича баҳоланиб, фаол иштирокчилар эсдалик совғалар билан тақдирланди. Ҳудудларнинг энг яхши тақдимоти номинациясида Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари пешқадамлик қилган бўлса, энг яхши тақдимот ўтказган ташкилот сифатида Навоий кон-металлургия комбинати, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти эълон қилинди.
Тошкент, саноат ярмаркаси, кооперация биржаси
Мавзуга оид
10:47
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024
Тошкентда метро станциясида ҳожатини чиқарган эркак бўйича маълумот берилди
13:06 / 06.11.2024