Ўзбекистон | 09:19 / 03.11.2016
20258
1 дақиқада ўқилади

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилди

Фото: UzDaily

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширди. UzDaily хабарига кўра, Шерзод Шерматов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Шерзод Шерматов (1977 йилда туғилган) — Тошкент давлат техника университети (1998 йил) ва Йель университети (АҚШ, 2000 йил) битирувчиси ҳисобланади.

Бунга қадар Шерзод Шерматов Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори лавозимида ишлаб келаётганди. Унгача эса Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар давлат қўмитаси (ҳозирги — Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги) раиси ўринбосари бўлган.

У вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида Алишер Файзуллаевни алмаштиради. Алишер Файзуллаев Интеллектуал мулк агентлиги директорлигига тайинланди.

Инҳа университети ректори сифатида эса мазкур Олий таълим муассасасида маъмурий масалалар бўйича менежер вазифасини бажарган Сарвар Бобохўжаев ишни давом эттиради.

Мавзуга оид