Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди
2016 йил 3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида Қозоғистон томонининг ташаббуси билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Томонлар турли вазирликлар, идоралар, хўжалик субъектлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида эришилган ўзаро келишувлар ҳаётга изчил татбиқ қилинаётганидан мамнуният билдирдилар.
Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик айрим муаммоларни ҳам муҳокама қилиб, томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан маслаҳатлашувларни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.
Суҳбат конструктив, давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари руҳида ўтди.
Мавзуга оид
22:16 / 27.09.2024
Тўқаев кортежи маршрутидан ўқ отиш қуроллари топилди
20:17 / 27.09.2024
Қозоғистонда ўзининг ички органларини қарийб 19 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
14:00 / 27.09.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасини демаркация қилиш шартномаси БМТга топширилди
19:18 / 25.09.2024