Ассанж АҚШдаги сайловда Клинтон ғалаба қозонишини прогноз қилди
WikiLeaks'нинг бош муҳаррири Жулиан Ассанж АҚШда Дональд Трампнинг президент бўлишига йўл қўйилмаслигини айтди. Бу ҳақида у RT нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
"У истеблишментнинг барча гуруҳларини ўзидан итарди, инжилчилар бундан мустасно (агар уларни истеблишмент дейиш мумкин бўлса). Банклар, разведка, ҳарбий-саноат компаниялари, йирик хорижий компаниялар ва бошқалар - барчаси Ҳиллари Клинтон атрофига бирлашиб олган. Оммавий ахборот воситалари ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. ОАВ эгалари ва ҳаттоки оддий журналистлар ҳам Клинтонни қўллаб-қувватлашмоқда", - дея изоҳ берди Ассанж.
Бундан аввал Ассанж Ҳиллари Клинтоннинг электрон мактуби ҳақида маълумот берганди. Унда АҚШ президентлигига Демократлар партияси номзоди ИШИДнинг Саудия Арабистони ва Қатар ҳукуматлари томонидан молиялаштирилаётганини билишини тан олган. Шунингдек Ассанж Клинтон давлат котиби бўлган пайтларда АҚШ Саудия Арабистони билан қурол сотуви бўйича тарихдаги энг йирик битимни имзолаганини ёдга солган.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024