Иқтисодиёт | 22:37 / 04.11.2016
10519
1 дақиқада ўқилади
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2017 йилда 6,2 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонда 2016 йилда ялпи ички маҳсулоти ўсиши бўйича прогнозни 6,5 фоиз даражасида қолдирди. Бу ҳақда "Европа тикланиш ва тараққиёт банки операциялари давлатларида минтақавий иқтисодий истиқболлар" ҳисоботида айтилган.
Банк мутахассислари Ўзбекистоннинг 2017 йилдаги иқтисодиёти 6,2 фоизга ўсишини прогноз қилмоқдалар.
Банк прогнозига кўра, Ўзбекистонда 2016-2017 йилларда инфляция миқдори 9 фоиз даражасида қолади.
Ўзбекистон ҳукумати эса 2016 ва 2017 йилларда ЯИМ ўсиши 7,8 фоиз даражасида бўлишини прогноз қилмоқда.
Мавзуга оид
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
20:49 / 02.09.2024
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси республика билан алоқаларнинг ривожланиши ҳақида гапирди
20:37 / 31.07.2024
Ўзбекистонда YouTube’га кириш секинлашгани айтилган хабарлар рад этилди
23:00 / 13.06.2024