Жаҳон | 16:57 / 08.11.2016
14523
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Саакашвилининг истеъфосига муносабатини билдирди

Фото: © РИА Новости

Украина президенти Петро Порошенконинг ҳисоблашича, Одесса вилояти маъмурияти раҳбари Михаил Саакашвили истеъфога чиқиш орқали мамлакатни қўллаб-қувватлашини кўрсатди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берган.

«Биз демократик давлатмиз. У эса мухолифатчи сифатида сиёсий  кампания бошлади...», — деган у.

Порошенко қайд этиб ўтганки, Украинага бир қанча грузин арбоблар ислоҳотлар амалга оширилиши учун таклиф этилган. У таклиф этилганлардан бир қанчаси ҳукуматда муваффақият билан иш олиб бораётганини таъкидлаган.

Бундан олдинроқ Михаил Саакашвили ўз лавозимидан истеъфога кетишига изоҳ бера туриб, Порошенкони маҳаллий кланларга ҳомийлик қилишда айблаганди.

Мавзуга оид