Samsung компанияси АҚШ нашрларидан реклама жойлари харид қилмоқда
Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси Американинг йирик матбуот нашрларда реклама қилиш учун саҳифаларни харид қилди, деб хабар қилмоқда «Ёнхап» агентлиги. Компания Galaxy Note 7 смартфони учун кечирим сўраш мақсадида шундай чораларга қўл урмоқда.
«Бизнинг вазифамиз – хавфсиз ва сифатли маҳсулотни бирга тақдим қилишдир. Биз яқинда бу ваъдамизни бажара олмадик. Шу боисдан ҳам биз самимий кечирим сўраймиз», – дейилади The Washington Post, The New York Times ва The Wall Street Journal нашрларида Samsung Electronics North America раҳбари Грегори Ли имзоси билан чоп этилган узрномада.
Лининг сўзларига кўра, компания Galaxy Note 7 смартфонининг ҳар бир жиҳатини ўрганиб чиқади. «Биз имкон даражасида тез ҳаракат қиламиз», – дея қайд этган Ли, бунинг учун вақт зарурлигини эътироф этган.
Бундан ташқари, хабарда 2,8 млн дона Samsung кир ювиш машиналарининг қайтариб олиниши ҳам ёдга олинган.
«Хавфсизлик бизнинг асосий мақсадимиздир», – деган Ли. Унинг сўзларига кўра, Samsung истеъмолчиларнинг фикрларини тинглайди, хатосидан хулоса чиқаради ва харидорлар ишончини қайтаришга омил бўлувчи чораларни кўради.
Мавзуга оид
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024