Жамият | 10:57 / 08.11.2016
18695
1 дақиқада ўқилади

Жоли ва Питт болалар ким билан яшаши бўйича келишиб олди

Ҳолливуд актрисаси Анжелина Жолининг вакили маълум қилдики, унинг турмуш ўртоғи Брэд Питт 6 нафар болага ким васийлик қилиши бўйича келишувга розилик билдирган. Бу ҳақда CBS News хабар берди.

Хабар қилинишича, жуфтликнинг келишуви ўтган ҳафтада амалга ошган. Унга кўра, болалар онада қолади, Питт эса «терапия ташрифлари»ни давом эттиради. Қайд этилишича, икки томон ҳам оилавий «соғломлаштириш» тарафдори ҳисобланади.

Бундан олдинги хабарларда Брэд Питт ўзи ва ажралиш жараёнида бўлиб турган турмуш ўртоғи Анжелина Жолига 6 нафар фарзандлари устидан тенг васийлик ҳуқуқини беришни суддан расман сўрагани айтилганди.

Актриса шу йилнинг сентябрь ойида ўзаро тушунмаслик ҳолати учун ажрашиш учун ариза берганди.

У Питтнинг болалар билан номақбул муносабатда бўлганини даъво қилган, Брэд эса буни инкор этмоқда.

Мавзуга оид