Жаҳон | 00:29 / 10.11.2016
17481
1 дақиқада ўқилади

Мўсулда жангарилар ваҳшийликларини давом эттирмоқда

Фото: Reuters

ИШИД жангарилари Ироқнинг Мўсули марказида 30 нафар одамни электр ток билан қатл этди. Бу ҳақда "Ас-Сумария" телеканали хабар бермоқда.

Террорчилар қурбонларни ҳукумат кучлари билан ҳамкорлик қилишда айблаган.

Мўсулни жангарилардан озод қилиш бўйича операция 17 октябрдан бери давом этмоқда. Унда ироқлик ҳарбийлар, маҳаллий қўшинлар, "пешмерг" курд тузилмаси ҳамда АҚШ бошчилигидаги коалиция ҳарбий самолётлари иштирок этмоқда.

Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, операция бошлангандан кейин шаҳарнинг 40 мингдан кўпроқ аҳолиси ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. 

 

Мавзуга оид