Жаҳон | 08:12 / 13.11.2016
4896
1 дақиқада ўқилади

Колумбия ҳукумати ва исёнчилар янги тинчлик сулҳи имзолашди

Фото: © EPA

Колумбия ҳукумати ва "Колумбия инқилобий қуролли кучлари" (FARC) исёнчилари билан Гаванада колумбияликлар томонидан октябрь бошидаги референдумда қабул қилинмаган аввалги келишув ўрнига янги якуний келишувни имзолашди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

"Биз қуролли ихтилофнинг тугатилиши ҳақидаги якуний келишувга эришдик. Келишув ўзгартиришлар, изоҳлар ва жамиятнинг турли қатламлари томонидан ҳиссани ўз ичига олган", деб айтди ушбу жараённи кафолотловчи давлат сифатида чиққан Куба вакили Иван Мора.  

Октябрь ўрталарида Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос FARC исёнчиларига қарши ўт очишни тўхтатиш тартиби узайтирилганини маълум қилганди.

 

Мавзуга оид