Жаҳон | 19:02 / 17.11.2016
9750
7 дақиқада ўқилади

Берни Сандерснинг Клинтон сайлов олди кампанияси ҳақидаги иқрорликлари

Берни Сандерснинг китоби "Бизнинг инқилобимиз: Ишониш мумкин бўлган келажак" (Our Revolution: A Future to Believe In), деб номланган. Ушбу китобида Вермонт штати сенатори прогрессив сиёсий воқеликлар томон йўналишини давом эттиради. Унда ўз сайлов олди кампаниясининг асосий мавзуларини максимал даражада тўлиқ очиб беради. 

Берни Сандерс китобда ўз стратегиясининг асосий тамойилларини баён қилади, энг қизиқарли лаҳзаларни ёдга олади ва Клинтон ҳамда бутун сиёсий истеблишментни  ўзига хос усулда фош қилади. 

Қуйида Сандерснинг етти асосий нуқтаи назарини келтириб ўтамиз.

1. Сандерс тенг бўлмаган курашда рақиб устидан ғалаба қозонишнинг моҳиятан иложсиз эканлигини таъкидлашда давом этмоқда. 

Кампаниянинг дастлабки босқичларида Сандерс ОАВни Демократик партиянинг ғалабасига умид қилаётганига ишонтирган. Бирок китобда у шундай ёзади: "Юрагимнинг туб-тубидан бунинг қанчалик нореал мақсад эканлигини яхши билардим". 

"Биз шунчаки аутсайдер эмасдик. Биз бутун бошли мамлакатнинг сиёсий ва молиявий истеблишментига қарши турдик". Сандерс Демократик партиянинг Миллий қўмитасини дебатлар сонини кўпайтиришга ишонтириш қандай қийин кечганини эсга олади. 

"Миллий қўмита ва унинг раиси Дебби Вассерман-Шульцни бизнинг айнан нима демоқчи эканлигимиз унчалик қизиқтирмаганига амин бўлдик. Уларнинг ўз кун тартиби бўлган". 

Жорий йилнинг ёзида Вас­сер­ман-Шульц истеъфога чиқди. Электрон почта билан боғлиқ можаролар фонида овоз беришнинг биринчи раундида Клинтоннинг ғалабасини таъминлаш учун Қўмитанинг қандай "тер тўккани" ойдинлашди. 

2. Сандерс Клинтонни баъзан "ифлос" ва "адолатсиз" ўйинда айблади

У Клинтоннинг Қўмитасини номзодни қўллашда "ифлос ва адолатсиз" ўйинда айблади ва уларнинг Сандерсни қандайдир йўллар билан Венесуэла собиқ президенти Уго Чавес билан боғлашга уринишганини қайд этди. Ўз вақтида Сандерс Вермонт штатини иссиқлик билан таъминлаш учун Венесуэла нефтидан фойдаланиш имконини муҳокама қилган. "Ифлос усул. Бизнинг жавобимиз: ўз тарафдорларимизга буларнинг барчаси Қўмитанинг уйдирмалари эканлигини тушунтириш", - деб ёзади у. Бундан ташқари, у қурол савдоси назоратига оид таклифига Клинтоннинг ҳужумларини "очиқчасига адолатсиз", деб атайди ва дарҳол бундай вазиятда ўзи ҳам қийин аҳволда қолган бўлишини тан олади. 

3. Сандерс Трампга қарши туришда Клинтондан кўра кўпроқ имконга эга бўлганини таъкидламоқда. 

"Бу Ҳиллари Клинтонга ёқмаслиги мумкин эди. Партия тепасидагиларни ҳам қониқтирмаслиги мумкин эди. Бироқ демократларга Оқ уйда қолишга ёрдам берувчи энг кучли номзод мен эканлигим яққол аён бўлиб борарди", - деб ёзади Сандерс 2015 йил сўнггидаги сўровномаларга таяниб. 

Ҳаммаси Клинтоннинг фойдасига ҳал бўлаётган вақтда ҳам ўзининг енгилишни истамаганини Сандерс сўровнома маълумотлари билан изоҳлайди - унга кўра, у Трампга қарши чиқишда Клинтонга нисбатан кўпроқ имконга эга бўлган.

"Биз демократлар ҳақиқатдан ғолиб бўлишни исташганида суперделегатлар ниҳоят уларга бу ишда ким ёрдам бериши мумкинлигини англашларига умид қилгандик". 

4. Сандерс вице-президент Жо Байденнинг пойгага қўшилишига нисбатан аралаш туйғуларни ҳис қилган.

Сандерс Байденни дўсти деб айтса-да, унинг президентлик пойгасида қатнашиш ё қатнашмаслик борасида ўйлаб юрган пайтида аралаш туйғуларни ҳис қилганини ёзган. 

"Бир томондан, унинг бошқаруви бизнинг фойдамизга ҳал бўларди, чунки у Клинтондан консерватив электоратнинг бир қисмини олиб қўярди. Бошқа томондан эса, кампаниямизнинг асосий кучлари Клинтонга қаратилган эди". 

5. Сандерс дастлаб ОАВ позициясини танқид қилган

Трампнинг ғалабасидан кейин ҳамма америкаликларнинг аксариятидан мутлақо фарқ қилгани ва яқинлашиб келаётган бўронни кўра билмагани учун медианинг устидан кула бошлади. "Корпоратив ОАВ ва демократиямиз таҳдиди" номли бобда Сандерс ҳукуматга ҳаддан зиёд катта эътибор қаратаётган медиани танқид қилади. 

"Одатда қоидаси шундай эди: масала оддий инсон учун қанчалик муҳим бўлса, корпоратив ОАВ унга шунча кам қизиқарди".

6. Бир ярим соатли учрашув Клинтонга олий таълим масаласида Сандерсни қўллаш учун имкон берди.

Сандерснинг айтишича, 14 июнь куни кечқурун Вашингтондаги меҳмонхоналардан бирида улар турмуш ўртоғи ва сайлов олди кампанияси менежери билан бирга бир ярим соат мобайнида Клинтон ва унинг штаби аъзолари билан суҳбат олиб боришган.

"Бу учрашув Клинтонга давлат коллежлари ва университетларида бепул таълимни йўлга қўйиш борасидаги ўзининг энг кучли таклифларини киритиш имконини яратган". 

Дастлаб Клинтон ва Сандерс олий таълим олишни енгиллаштириш бўйича кўп баҳслашишган. Охир-оқибат Клинтон дастлабки режасининг бироз ўзгартирилган версиясини тақдим этган, унда Сандерснинг таклифлари инобатга олинган эди. 

7. Китобдан нафақат жиддий сиёсий таклифлар, балки баъзи қизиқ ҳодисалар ва ажабтовур фактлар ҳам ўрин олган. 

Сандерс пойгага қўшилиши ҳақида эълон қилингандан кейинги биринчи учрашувга келаётиб, адашиб қолган ва ўз вақтида етиб келолмаган: "Умуман олганда GPS бизни Мейн-стритдаги тўғри манзил бўйича олиб келди, фақат шаҳар бошқа бўлиб чиқди. Бошланиши у қадар яхши бўлмади, албатта". 

Вермонт штати сенаторига «Saturday Night Live» шоусида Ларри Дэвиднинг уни тасвирлагани жуда маъқул келди. "Берни Сандерс ўзимдан-да яхши чиқди". 

75 ёшли Сандерс ижтимоий тармоқларга кўп ишонмаслигини тан олади: "Радикал баёнот беришимга ижозат берсангиз, мен чуқур моҳиятга эга фикрни 140та белги орқали ифодалаб бера олишингизга ишонмайман". 

Мавзуга оид