АҚШ ва Перу кучлари тарихдаги энг йирик миқдордаги қалбаки долларларни мусодара қилишди
АҚШ ва Перу махсус хизматлари Перу пойтахти Лимада ўтказилган операция давомида тарихдаги энг йирик миқдордаги қалбаки долларларни мусодара қилишди. Бу ҳақда АҚШ махфий хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, умумий ҳисобда 30 млн қалбаки доллар ҳамда 50 мингдан кўпроқ қалбаки евро мусодара қилинган.
1,5 мингдан кўпроқ перулик полициячи ва АҚШ махфий хизмати агентлари иштирок этган операция давомида қалбаки АҚШ долларларини тайёрловчи 6 та яширин корхона ҳамда пуллар босиладиган 8 та станок йўқ қилинган. 15 ноябрда ўтказилган операция натижаларига кўра 48 киши ҳибсга олинган.
АҚШ махсус хизматлари маълумотларига кўра, Перу ҳозирда энг йирик миқдорда қалбаки доллар ишлаб чиқарилувчи давлат ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024