Саудия Арабистонидаги реклама шоуси пайтида йўлбарс қизчага ҳужум қилди
Саудия Арабистонида реклама шоуси вақтида йўлбарс кичик қизчага ҳужум қилиб, унинг ҳаётига хавф солди. Бу ҳақида Gulf News хабар қилди.
Қиролликнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Сакака бозори яқинидаги очиқ ҳудудда йўлбарс иштирокидаги реклама шоуси бўлиб ўтаётган эди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, йўлбарс кўнгилочар дастур доирасида мураббий томонидан болаларга кўрсатилаётган эди. Кутилмаганда у мураббийнинг ёнида турган қизга ҳужум қилди ва қиз қўрққанидан бақира бошлади.
Мураббийнинг ўз вақтида аралашуви қизчани йиртқич ҳайвон исканжасидан қутқарди.
Шунга қарамай, бу воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда катта муҳокамага сабаб бўлди. Хавфсизлик чораларининг кўрилмаганлиги ва ҳаттоки тўсиқларнинг йўқлиги фойдаланувчиларнинг ғазабига сабаб бўлди.
Мавзуга оид
13:38 / 24.09.2024
Саудиянинг аср лойиҳасига айланиши кутилган Vision 2030 дастури қийинчиликларга дуч келди
08:20 / 11.09.2024
«Умра – 2024» янги мавсуми бошланди
21:09 / 02.09.2024
Австралиядаги боғда йўлбарс ҳайвон ўргатувчига ҳужум қилди
09:44 / 29.06.2024