Жаҳон | 21:26 / 23.11.2016
6116
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда чегараолди ҳудудида ов қилиш тақиқлаб қўйилмоқчи

Иллюстратив сурат

Қирғизистонда чегараолди ҳудудида ов қилиш тақиқлаб қўйилмоқчи. Бу тўғридаги қонун лойиҳаси Жогорку Кенешга (парламент) муҳокамага киритилди.

Давлат чегара хизмати чегараолди полосасида ҳамда унинг орқа томонидан 500 метр узоқликда, чегараолди полосаси эни 50-100 метрни ташкил қиладиган ҳудудларда ов қилишни тақиқлашни таклиф қилмоқда. 

Бу ўзгартириш давлат чегараси тартибига риоя қилишни ва қўшни давлатлар ҳудудига ўқларнинг учиб ўтишига йўл қўймасликни таъминлайди, деб айтилмоқда хабарда.

 

Мавзуга оид