Флорида осмонида олов шар кузатилди
АҚШнинг Флорида штати осмонида гувоҳлар ғайритабиий олов шарни тасвирга олишди. Воқеа 21 ноябрь кечки вақт юз берган. Венеция шаҳри аҳолиси осмонда учаётган ёрқин жисмни пайқашган. Ушбу ҳолат акс этган бир неча видео интернетда жойлаштирилган. Фойдаланувчилар ушбу ҳодисага ўз изоҳларини берганлар. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Баъзи фойдаланувчилар сайёрамизга ўзга сайёраликлар ташриф буюришганини тахмин қилишган, бошқалар эса шарнинг пайдо бўлишини АҚШ томонидан ўтказилаётган сиёсат билан боғлашган.
Бироқ АҚШ метеорологлар жамиятида ушбу ҳодисага аниқ тушунтириш берилди. Мутахассислар Флорида узра Ер атмосферасида ёнган метеорит ўтганини айтишган. Само жисми шимоли-ғарб томон учиб кетиб, у ерда буткул ёниб йўқ бўлиб кетган. Олимларнинг айтишича, жисмнинг тезлиги сониясига 17 км ни ташкил қилган, шарнинг ўлчами эса баскетбол тўпиникидек келган.
Мавзуга оид
21:32 / 10.09.2024
АҚШда фермер қимматбаҳо метеоритни 30 йил эшик тиргаги сифатида ишлатиб келгани маълум бўлди
00:09 / 01.09.2024
Флорида кутубхоналарида Ҳемингуэй ва Толстой асарлари тақиқланаётгани маълум бўлди
18:50 / 05.08.2024
Флорида соҳилларига «Дебби» тўфони ёпирилди
07:39 / 16.07.2024