Спорт | 09:34 / 24.11.2016
7867
1 дақиқада ўқилади
«Ростов»га қарши ўйиндан кейин германиялик футболчилар бош мураббий ишини муҳокама қилишди
Германиянинг “Бавария” футбол клуби ҳимоячиси Матс Хуммельс Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида Россиянинг “Ростов” клубига мағлубиятга учрашгач, мюнхенликлар ечиниш хонасида жиддий суҳбат бўлиб ўтганини айтди. Немис клуби 5-чи турдаги ушбу баҳсда россияликларга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Футболчининг сўзларига кўра, Карло Анчелотти бошчилигидаги жамоа ўтган мавсум Хосеп Гвардиола пайтидаги даражада ўйин намойиш этмаяпти.
“Ечиниш хонасида жиддий гаплашиб олдик. Мен буни журналистлар билан муҳокама қилмоқчи эмасман. Фақатгина бир нарсани айтишим мумкин: бизда Гвардиола пайтидаги ўйин йўқ”, - деб келтиради Хуммельснинг сўзларини Трибуна.uz нашри.
Мавзуга оид
11:49 / 23.08.2024
Ростов вилоятида нефт базалари оммавий равишда сотилмоқда
10:30 / 03.08.2024
Ростов вилоятига ўнлаб дронлар ҳужум қилди
12:51 / 18.07.2024
Ростов вилоятида электр энергияси истеъмолига чеклов киритилди
14:11 / 16.06.2024