Ҳиндистонда хорижликларнинг долларни рупийга айирбошлаши чеклаб қўйилди
Ҳиндистон ҳукумати 24 ноябрда хорижликлар 15 декабргача ҳафтасига 5000 рупийга тенг миқдордаги долларнигина (73 доллар) айирбошлай олишлари ҳақида қарор чиқарди.
9 ноябрдан Ҳиндистонда хуфёна иқтисодиёт, коррупция, қалбаки пул ясовчилар ва террорчиликни молиялаштиришга қарши кураш доирасида муомаладан 500 ва 1000 рупийлик қоғоз пуллар чиқариб ташланди. Оқибатда одамлар валютани алмаштириш учун банклар ва банкноматлар олдида соатлаб навбатда туриша мажбур бўлганлар.
"Хорижий фуқароларга хорижий валютани ҳафтасига 5000 рупий миқдорида айирбошлашга рухсат берилади. Уларнинг паспортларида бу ҳақда махсус белги қўйилади", дейилган ҳукумат матбуот баёнотида, бироқ бу белги қандай тарзда қўйилиши борасида тушунтириш берилмаган.
Бундан ташқари, 24 ноябрдан банкларда эски пулларни янгиларига алмаштириш тўхтатилади, энди уларни фақатгина банкда ҳисоб рақам очиб, унга қўйиш мумкин бўлади.
Шу билан бирга эски қоғоз пуллардан маълум тўловларни амалга оширишда фойдаланиш муддати узайтирилди, улар давлат шифохоналарида, АЁҚШларда, кооператив дўконларда, автомагистралларда бож олиш пунктларида қабул қилинишда давом этади. Бундан ташқари, яна бир неча имтиёзлар берилди: 500 рупийлик қоғоз пул билан уяли алоқа, мактабдаги таълим учун тўловни амалга ошириш мумкин. Бироқ шу билан бирга чекловлар ҳам киритилмоқда: кўп ҳолларда фақатгина 500 рупийлик пуллар қабул қилинади, кооператив дўконларда 5 минг рупийдан ошмайдиган харидни амалга ошириш, коммунал хизматлардан фақатгина электр ва сув учун эски пулларда ҳақ тўлаш мумкин бўлади.
Мавзуга оид
17:36 / 14.11.2024
Ҳиндистон халқаро аэропортида ҳавонинг ифлосланиши туфайли 200 дан ортиқ рейслар кечиктирилди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
20:33 / 07.11.2024