Спорт | 12:43 / 25.11.2016
8173
1 дақиқада ўқилади

«Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси: «Жеррард мен учун ҳеч ким»

Англиянинг «Ливерпуль» клуби ва Сенегал терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Эл Ҳожи Диуф мерсисайдликларнинг яна бир собиқ аъзоси Стивен Жеррард ҳақида фикрларини баён қилди.

«Жеррардни футболчи сифатида ҳурмат қилардим, инсон сифатида эса йўқ. Мен буни унга тушунтирганман. У мен учун бошқа футболчилар қаторидаги оддий клуб аъзоси эди. У ечиниш хонасида нималар содир бўлганини мураббийга етказадиган одам эмас, ўз ишини қилиши керак бўлган футболчи эди.

У менинг ҳеч қачон жим ўтирмаслигим ва айтган гапим учун афсус қилмаслигимни билади. Жеррард кўзимга қарай олмасди, чунки у мендан қўрқарди. У мен билан гаплашишдан қўрқарди. «Ливерпуль»га илк марта келганимда биринчи бўлиб мендан футболкамни совға қилишимни сўраган, аксинча эмас», — дея Диуфдан иқтибос келтиради FourFourTwo.

Мавзуга оид