Жамият | 21:38 / 25.11.2016
59106
2 дақиқада ўқилади

Мирзабек Ҳолмедовнинг ўлими ҳақидаги хабар ёлғон эканлиги тасдиқланди

Фото: Instagram/mirzabek_xolmedov

Бугун ижтимоий тармоқлар, шу жумладан телеграм каналлари орқали таниқли сўз устаси Мирзабек Ҳолмедовнинг ўлими ҳақидаги хабарлар тарқалди. 

"Мирзабек Ҳолмедов кутилмаганда юз берган юрак хуружи оқибатида бугун соат 16:50да касалхонада ҳаётдан кўз юмди", деб ёзилган хабар матнида. 

Kun.uz нашри Мирзабек Ҳолмедовнинг оила аъзолари билан боғланиб, бу хабарнинг ёлғон эканлигини аниқлади. Маълум бўлишича, санъаткор ҳозирда кўҳна Самарқанд шаҳрида гастроль сафарида экан. 

Мирзабек Ҳолмедовнинг ўғли Улуғбек ўзининг Instagram тармоғидаги саҳифаси орқали ҳам бу хабарга муносабат билдириб, унинг ёлғон эканлигини тасдиқлади. 

Бундан аввал ижтимоий тармоқларда "Дев ва пакана" фильми орқали томошабинларга танилган актёр Нодир Саидалиевнинг бевақт ўлими ҳақида хабар берилганди. Шу муносабат билан актёр билан бир фильмда ишлаган таниқли сўз устаси Обид Асомов ўзининг Instagram'ида актёрнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган, ушбу пост остида  Мирзабек Ҳолмедов ҳам Нодир Саидалиевнинг оиласи ҳамда дўстларига сабр тилаб, изоҳ қолдирган. 

Мавзуга оид