Спорт | 22:37 / 27.11.2016
8747
1 дақиқада ўқилади

Моуриньо Погбанинг симуляциясидан кейин трибунага ҳайдалди

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионатининг 13-турида «Вест Ҳэм»га қарши кечаётган учрашувнинг биринчи бўлими вақтида захира ўриндиғидан ҳайдалди.

Португалиялик мутахассис ўз футболчиси Поль Погбага симуляция учун сариқ карточка берилганида ҳакамнинг қарорига кескин норозилик билдиргач, унинг ўзига қизил карточка кўрсатилди.

Моуриньо ўз норозилигини захирадаги ҳакамга кескин руҳда билдирди, шундан сўнг бу ерга ўйин бош ҳаками Жонатан Мосс етиб келди ва мураббийни трибунага жўнатди.

Мавзуга оид