Спорт | 21:29 / 28.11.2016
9060
2 дақиқада ўқилади

РФИ: «Краснодар»нинг ғалаба голи офсайддан урилди, Виталий Денисов майдондан ҳайдаб чиқарилиши керак эди

Россия футбол иттифоқининг ҳакамлик ва инспекторлар иши департаментининг ОАВ билан алоқалар бўйича расмийси Леонид Калошин "СЭ" нашрига берган интервьюсида Россия чемпионатининг 15-турида ҳакамлар жиддий хатоларга йўл қўйгани ҳақида айтди.

Унинг айтишича, "Локомотив" ва "Урал" учрашуви вақтида ҳакам Владимир Сельдяков Виталий Денисовни майдондан ҳайдамай хато қарор қилган. У "Краснодар" - "Зенит" учрашуви охирида ҳакам ёрдамчиси мезбонларнинг иккинчи голи урилиши вақтида офсайд ҳолатини қайд этмасдан хатога йўл қўйганини маълум қилган.  

- "Локомотив" – "Урал" ўйини вақтида Владимир Сельдяков Виталий Денисовга қизил карточка кўрсатмади. Арбитр фақат сариқ карточка билан кифояланиб тўғри қилдими?
– Вазият очиқ-ойдин кўриниб турганди: ҳакам хато қарор қабул қилди. "Локомотив" камчилик бўлиб қолгач, рақибнинг гол уриш имкони ошган бўларди. Виталий Денисовга қизил карточка кўрсатилиб, у майдондан ҳайдалиши керак эди.

Краснодардаги ўйин охирида ён қанот ҳаками Алексей Воронцов Измайлов "ўйиндан ташқари ҳолат"да қолганини қайд этмади, шу туфайли Игорь Шалимов жамоаси гол урди.
– Бу ҳам кўриниб турган вазият эди. Ассистент офсайдни кўрсатмай хато қилди. Бу эса "Краснодар" фойдасига ишлади.

"Локомотив" – "Урал" учрашувининг 50-дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Георгий Чантурий дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқиб кетаётганида Виталий Денисов ортдан уни чалиб йиқитганди. Қоидаларга кўра, бундай фол учун қизил карточка кўрсатилади, аммо Сельдяков фақат сариқ карточка билан кифояланди.

 

Мавзуга оид