Фан-техника | 11:26 / 30.11.2016
4995
1 дақиқада ўқилади

Fiat меросхўрини ўзининг ўғирлаш саҳнасини уюштирганликда айблашди

Фото: Motor.ru

Нью-Йорк полицияси Fiat концерни меросхўри Лапо Элканнани ўзининг ўғирланишини уюштирганликда айблади. Бу ҳақда NYPD маълумотига асосланиб, The Daily Beast нашри ёзмоқда. 39 яшар Элканн 10 минг долларлик гаров пули берилаётганда қўлга олинган.

Нашр маълумотига кўра, Элканн компаниядаги 29 яшар дўсти билан Манхэттенда кўп миқдорда спиртли ичимликлар ва турли наркотик моддаларга бой зиёфат ташкил этган. Йигитлар икки кун давомида зиёфатда ҳордиқ чиқаришган, шунда уларда нақд пул муаммоси пайдо бўлган.

Шундан сўнг Элканн ўзини ўғирлаб кетишгани саҳнасини уюштиради. У яқинларига бир аёл уни гаровда ушлаб тургани, агар 10 минг доллар бермаса, унга зиён етказишини айтаётганини етказади.

Элканнинг яқинлари у айтган пулни кўрсатилган манзилга юборишади, аммо шу аснода Нью-Йорк полициясига хабар беришга ҳам улгуришади. Улар тузоқ қўйишади, пулни олишга борган Элканн ва унинг ҳамроҳини қўлга олишади.
 

Мавзуга оид