Кремль Эрдўғандан изоҳ кутмоқда
Кремлдагилар Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Сурия раҳбари Башар Асадни ҳокимиятдан кетказиш ҳақида берган баёнотидан ҳайрон бўлишди. Россия президенти матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, бу Кремль учун кутилмаган янгилик бўлган
«Бу биз учун чиндан мутлақо янги гап бўлди. Бу жуда жиддий баёнот. Бу баёнот илгариги баёнотларга ва бугунги вазиятни бизнинг нуқтаи назаримиз бўйича баҳолашга ҳам зид. Сурия Араб республикаси ҳудудида қонуний асос билан бўлиб турган ягона давлат бу Россия. Буни ёдда тутиш жуда муҳим», — дея Песковнинг сўзларини келтирган РИА «Новости».
Кремль вакили Эрдўғаннинг сўзлари Россия ва Туркия муносабатларига таъсир кўрсатиши эҳтимоли ҳақида гапиришга эрта эканини айтиб ўтган.
Песковнинг сўзларига кўра, Москва бу сўзларга яқин вақтлар ичида изоҳ берилишига умид қилади.
29 ноябрь куни Эрдўған турк армияси Сурияга Асад режимини ағдариш учун бостириб киргани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:15 / 05.05.2023
Кремлга дрон ҳужуми ортида Украина турган бўлиши мумкин — манба
12:56 / 11.04.2023
ISW: Кремль Евгений Пригожинни обрўсизлантиришга ҳаракат қилмоқда
16:48 / 09.03.2023
Литва махсус хизматлари: Кремль Украинадаги урушни давом эттирмоқчи
13:04 / 16.01.2023