Умрни узайтирувчи спорт турлари маълум қилинди
Сузиш, аэробика ва теннис билан шуғулланувчи кишилар юрак-қон томир касалликлари туфайли камроқ вафот этиши аниқланди. Бу бошқа спортни хуш кўрувчи инсонлар кўрсаткичидан келиб чиқиб маълум қилинган. Сидней университети мутахассисларининг илмий тадқиқоти ҳақида EurekAlert! нашри ёзмоқда.
Физиологлар 1994-2006 йилларда ўтказилган 11 тадқиқот маълумотларини таҳлилдан ўтказишди. Уларда ҳаммаси бўлиб 80 мингдан ортиқ инсон қатнашган.
Респондентларнинг ўртача ёши 52 йилни ташкил қилган бўлиб, ташкилотчилар спортнинг маълум бир тури билан шуғулланиш ҳаёт давомийлигига таъсир кўрсатиш даражасини аниқлашмоқчи бўлди.
Маълум бўлишича, теннис билан шуғулланганларда, югуриш ёки футболни хуш кўрувчиларга қараганда юрак-қон томир касалликларидан вафот этиш хавфи 56 фоизга камроқ экан. Сузиш ва аэробика оламдан кўз юмиш эҳтимолини тегишли равишда 41 ҳамда 36 фоизга пасайтиради.
Олимларнинг умид қилишича, келажакдаги тадқиқотлар спорт ва жисмоний фаолликка асосланган соғломлаштириш дастури самарадорлигини оширишда ёрдам беради.
Мавзуга оид
18:10 / 12.09.2024
Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдорлари томонидан 2 млрд сўмдан ошиқ маблағ талон-торож қилинди
21:01 / 09.09.2024
Қуёшда қора плазма отилди: Ерда кучли магнит бўрони бўлади
18:18 / 07.09.2024
Кузда кўз касалликлари авж олиши сабаби тушунтирилди
20:54 / 16.08.2024