Light | 08:35 / 30.11.2016
11278
3 дақиқада ўқилади

Журналист 500 дан кўпроқ миллионернинг ҳаётини ўрганиб, улар ҳақида қизиқарли хулосага келди

Фото: Thinkstock

80 йил аввал журналист Наполеон Хилл АҚШдаги бадавлат ва муваффақиятли эркакларнинг тақдирини тадқиқ қилиб, уларни бир-бири билан таққослаган. У ўзининг тадқиқоти натижасини "Ўйла ва бой бўл" деб номланган китобида баён қилган. У бу китобида бойроқ бўлишга ёрдам берувчи 13 принцип ҳақида сўзлаган.    

Китобдаги баён қилинган 10-принцип "муҳаббат энергиясини ижодга айлантириш" деб аталади. Унинг айтишича, муҳаббат ва эҳтирос муваффақиятли ва бадавлат бўлишни белгиловчи омиллардир.

Хилл шундай ёзган: "Инсон туйғуларидан энг қудратлиси муҳаббат ва эҳтирос ҳисобланади. Ҳамма одамлардан севиш туйғуси кучли ривожланган ва унинг ёнида уни қўллаб-қувватловчи аёл бўлган одам энг катта муваффақиятларга эришади".

Бугунги кунда, шунча вақт ўтгач биз худди шу фикрни муваффақиятли аёллардан эшитмоқдамиз. "Менинг карьерамдаги энг муҳим танлов турмуш ўртоғимни танлаганим бўлган", деб айтмоқда Facebook ижрочи директори Шерил Сэндберг. Бу аёлнинг тахминий бойлиги 1,1 млрд долларни ташкил қилади.

Сент-Луисдаги Вашингтон университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот тушунувчи ва фаросатли турмуш ўртоқнинг мавжудлиги яхши маош олишга имкониятларни оширишини кўрсатди: "Жуда ростгўй ва тушунувчан турмуш ўртоққа эга ходим тушунишни истамайдиган, беғам турмуш ўртоққа эга ходимдан кўра 50 фоизга кўпроқ эҳтимол билан хизмат пиллапояларидан юқорига кўтарилади".

Фаросатли, доно турмуш ўртоқлар ўз жуфтларига карьераларига ўз эътиборларини қаратишга ижозат беришга катта даражада мойилдирлар. Бундан ташқари, муваффақиятли турмушга чиққан ёки уйланган одамлар уйларида безовталик сезмайдилар, бу эса уларга ишлари ва ижодлари учун кўпроқ энергия тежашга имкон беради.   

Хилл эркакларни таҳлил қилган ва асосан улар учун ўз фикрларини ёзганига қарамасдан, у ўзи билмаган ҳолда соғлом муносабатлар молиявий фаровонликнинг энг муҳим ташкил этувчиси эканлиги ҳақидаги хулосага келган. Мана 80 йил ўтгач биз ва сиз бу принцип икки томонга ҳам бирдек таъсир қилишини биламиз.

 

Мавзуга оид