Қирғизистон Ўзбекистонга Қамбар ота ГЭСини қуришни таклиф қилмоқчи
Қирғизистон Ўзбекистонга Қамбар ота ГЭС-1 қуриш таклифини бермоқчи. Бу ҳақида бугун, 1 декабрда якуний матбуот конференциясида Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев маълум қилди. Қирғизистоннинг 24.kg нашри шу ҳақида хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳада Ўзбекистон Қирғизистон билан бир қаторда муассис бўлиши керак.
"ГЭС ўзбек халқини сув билан таъминлаш мақсадида лойиҳалаштирилган. Дастлаб Ислом Каримов бу ғояни қўллаб-қувватлади, кейин Ўзбекистоннинг позицияси ўзгарди. Бироқ ўшанда муассис Россия бўлганди", - деди Алмазбек Атамбаев.
"Биз бу лойиҳани ҳамкорликда амалга оширишимиз мумкин. Шунда Қозоғистонга ҳам, Ўзбекистонга ҳам сув етади. Агар биз - уч мамлакат бирга бўлсак, кредитлар масаласи ҳам енгиллашади. Ўзбекистон Республикасига Шавкат Мирзиёев президент бўлишига умид қиламан. Шунда ҳеч қандай ҳал қилинмаган масалалар ва келишмовчиликлар бўлмайди. Биз у билан яхши, дўстона муносабатдамиз", - дея изоҳлади президент.
Мавзуга оид
20:44 / 26.09.2024
Садир Жапаров Асқар Акаевнинг Қирғизистон президенти лавозимида қилган учта асосий хатосини айтди
09:55 / 25.09.2024
Саидикром Ниёзхўжаев Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси этиб тайинланди
20:32 / 24.09.2024
Қирғизистонда Асқар Акаевга собиқ президент мақомини қайтариш рад этилди
18:49 / 20.09.2024