Жамият | 18:13 / 02.12.2016
11518
1 дақиқада ўқилади

Терговчининг қилмиши фош этилди

Фото: © Getty Images

Фуқаро Ш.Зойировнинг аризаси бўйича ўтказилган тадбирда Зарафшон шаҳар ИИБ тергов бўлими терговчиси лавозимида ишлаб келаётган Мурод Анорбоевнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) қилмиши фош этилди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Ички ишлар ходими бўлган М.Анорбоев фуқаро Ш.Зойировни алдаб, ундан давлат чегарасидан чиқиши учун қўйилган тақиқни олиб ташлаш эвазига 200 АҚШ доллари беришини талаб қилади. Ш.Зоиров унинг таклифига кўнади ва 150 АҚШ долларини келишилган манзилда унга беради. М.Анорбоев пулларни чўнтагига солишга улгурмади. У воқеа жойида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди М.Анорбоевга нисбатан жазо тайинлаб, ҳукм ўқиди.

Мавзуга оид